«тошкент вилояти иибб» тегли мақолалар


Тошкент вилоятидаги хонадонда итлар сўйиб келингани аниқланди
11 март 2023, 09:30

Тошкент вилоятидаги хонадонда итлар сўйиб келингани аниқланди

Тармоқларда Юқори Чирчиқдаги хонадонларнинг бирида итлар шафқатсизларча ўлдирилаётгани хақида хабар тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ҳолат Яссавий колхозидаги уйда содир бўлгани ва хонадон эгаси 25 дона итни санитария қоидаларига зид равишда сақлагани ва уларни сўйиб келганини маълум қилди.

Тошкент вилоятида қизлар йигит талашиб жанжаллашгани айтилмоқда
22 ноябр 2022, 09:28

Тошкент вилоятида қизлар йигит талашиб жанжаллашгани айтилмоқда

Паркент туманида қизлар йигит талашиб жанжаллашгани айтилмоқда. Тошкент вилояти ИИББ ҳолат ёзда содир бўлгани ва ариза келиб тушмаганини маълум қилди. Видеода ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлгани туфайли маъмурий баённома тузилиб, қонуний чора кўриш мақсадида ЖИБ Паркент тумани судига юборилди.

Бўстонлиқдаги ижарага олинган дачада 26,2 млн сўмлик қалбаки пул тайёрлаган шахслар ушланди
30 октябр 2022, 18:12

Бўстонлиқдаги ижарага олинган дачада 26,2 млн сўмлик қалбаки пул тайёрлаган шахслар ушланди

Тошкент вилоятида қиймати 26 млн сўмдан ортиқ 100 ва 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни муомалага чиқаришда гумонланган шахслар қўлга олинди. Уларнинг пулларни Бўстонлиқдаги ижарага олган дала ҳовлисида тайёрлагани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Оққўрғонда ИИБ собиқ ходими бутун ўзбекистонликларни онасидан сўкди
2 октябр 2022, 16:59

Оққўрғонда ИИБ собиқ ходими бутун ўзбекистонликларни онасидан сўкди

Тармоқларда Оққурғон тумани ИИБ ходимининг бутун ўзбекистонликларни онасидан сўккани акс этган аудио тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва ушланганини маълум қилди. Ҳокимлик эса ҳолат оқибатида ходим отасининг соғлиғи оғирлашиб қолганини қайд этди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ИИББга 3 млрд сўм ажратади
7 октябр 2021, 16:24

Тошкент вилояти ҳокимлиги ИИББга 3 млрд сўм ажратади

Тошкент вилояти ҳокимлиги маҳаллий бюджет ҳисобидан ИИББга жамоат тартибини сақлаш ва бошқа мақсадлар учун 3 млрд сўм ажратади.

Тошкент вилоятида депутатлар ва ИИБ ходимлари ўртасида тортишув келиб чиқди. Икки томон вазиятни турлича изоҳламоқда
30 август 2021, 16:21

Тошкент вилоятида депутатлар ва ИИБ ходимлари ўртасида тортишув келиб чиқди. Икки томон вазиятни турлича изоҳламоқда

Тошкент вилоятида мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбирида депутатлар ва ИИБ ходимлари ўртасида тортишув келиб чиқди. Вилоят ИИББ маълумотига кўра, можарога халқ вакиллари тадбирга ниқобсиз келганлиги сабаб бўлган. Депутатлар эса 50 нафарга яқин ёш бола ва уларнинг ота-оналари байрамга киритилмагани, яна бир аёлга куч ишлатилгани ҳамда депутатнинг дахлсизлик ҳуқуқи бузилганини айтишмоқда.

ЙПХ ходимига Malibu машинасини қўйиб юборишни буюрган командир жазоланди
2 август 2021, 14:09 1

ЙПХ ходимига Malibu машинасини қўйиб юборишни буюрган командир жазоланди

Тошкент вилоятида қоидабузар Malibu ҳайдовчисига протокол тузмоқчи бўлга ЙПХ ходимига рация орқали чиқиб, ҳайдовчини қўйиб юбориш буюрган командирга интизомий жазо қўлланилди. «O'ZTEMIRYO'LMASHTAʼMIR» корхонасига тегишли машина ҳайдовчиси эса хавфсизлик камарини тақмагани учун жаримага тортилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг